Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Японияда ўтказилиши керак эди, аммо Япония футбол федерацияси ҳозирда ушбу мусобақани ўтказишдан бош тортмоқда.

 Бу қарор коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли ФИФА билан музокаралар натижасида қабул қилинди.

Томонлар, мамлакатда вирус юқтирганлар сони кўпайиши билан боғлиқ вазият ва томошабинлар билан спорт мусобақаларини ўтказишга қўйилган чекловлар туфайли, турнирни бошқа мамлакатга ўтказиш мақсадга мувофиқ деб қарор қилишди. Янги жой ҳақида қарорни ФИФА қабул қилади.

Tурнир 2021 йил декабрь ойида Японияда ўтказилиши керак эди. Ҳозирча «Челси», Мисрнинг «Ал-Аҳли» ва Янги Зеландиянинг «Окленд» клуби иштирок этиши маълум. Қолган иштирокчилар кейинроқ аниқланади.