WBA биринчи ўрта вазн тоифасида биринчи рақамли Мишель Соро ҳамда Исроил Мадримов ўртасида саралаш баҳсини тасдиқланди.

Бу жанг ғолиби ушбу вазндаги WBA, WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Жермелл Чарло билан жанг учун мажбурий даъвогарга айланади. Бу жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун танлов 20 сентябрга белгиланган. Соврин жамғармаси боксчилар ўртасида тенг тақсимланади.

WBA август ойидаёқ Соро ва Мадримов ўртасидаги жанг учун тендер эълон қилган эди, аммо кейин гап Мишел Сорони WBA Gold чемпионлик унвонини рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси ва мажбурий даъвогари Исроил Мадримовдан ҳимоя қилиши ҳақида эди. Бироқ, кейин ким ошди савдоси бекор қилинди, чунки WBA бир неча йиллик ваъдалардан сўнг камарлар сонини камайтиришни фаол равишда бошлади.