“Манчестер Юнайтед” ҳужумчи Криштиану Роналдуни расман таништирди ва футболчининг дебют ўйини яқин эканлигига ишора бериб видеоролик эълон қилди.

Ушбу роликда португалиялик футболчи ўзининг “эски уйи” “Олд Траффорд”га чиқиб келаётгани акс этган.

“У уйда” – деб изоҳ қолдирди “қизил иблислар” ўзининг Instagram саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду “Ювентус”дан “Юнайтед”га 28 млн евро эвазига ўтди.