Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 39-мактаб ўқувчиларига полда дарс ўтилгани ҳақида видеотасвирлар тарқалди.

Маълум бўлишича, видеода таъмирланган хоналар эски стол-стуллар билан жиҳозлангани, айрим хоналарда парта йўқлигидан ўқувчиларга полда дарс ўтилаётгани айтилган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлади.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур видео ёзувда қайд этилган ҳолатлар тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан видео ёзувдаги мактаб хонасида ўқувчилар полда ўтирган ҳолда дарс машғулотида қатнашаётганлиги акс этган лавҳанинг ҳаққонийлиги ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилиши таъминланади”,- дейилади вилоят прокуратураси маълумотида.