Европа бозорида газ нархи кескин равишда кўтарилиб кетди. Манбада айтилишича, минг куб метр газ нархи рекорд даражада – 700 доллардан ошган. Шу ҳафтанинг сешанба куни нархлар 660 долларни ташкил қилган бўлса, чоршанбада 670 долларгача кўтарилганди. Пайшанба куни эса нархлар 700,2 долларгача ошган.

Fitch халқаро агентлиги вакили Дмитрий Маринченко эса бу ҳолатга Европа газ омборларидаги ёнилғи захираларининг камлиги сабаб бўлганини айтиб ўтган.