Тошкент вилояти Зангиота туманида янги технологиялар асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.

Маълум бўлишича, фуқаролар М.Ш. ва Ф.Б.лар “L.М.” МЧЖга Зангиота туманида янги технологиялар асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 82 минг 500 АҚШ долларига сотиб, кейинчалик танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 10 минг АҚШ долларини Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирдаолган вақтида  ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.