Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган Open FC10 турнирида унинг укаси ҳам октагонга кўтариладиган бўлди. Бу ҳақида катта Рўзибоев Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

25 ёшли Машрабжон Рўзибоевга россиялик Александр Жарков (3-1) рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз Open FC 10 турнири 12 сентябрь оқшомида Москвада бўлиб ўтади. Ушбу турнирда яна бир ўзбекистонлик Рахматулло Саттаров (7-1) мезбонлар вакили Иля Бачков (8-3-1) билан тўқнаш келади.