Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларининг жами 44 минг 928 кв.км майдонда 1:25 000 масштабдаги 468 та топографик хариталари янгиланди.

Ўзбекистоннинг  Навоий, Хоразм, Бухоро вилоятларининг 1 минг 279 та (GPS, топосъёмка, ортофотоплан яратиш ишларида фойдаланиладиган) геодезик пунктлар ҳамда 956 та (баландликни аниқлашда фойдаланиладиган) нивелир белгилари текширилди.

“Lukoil Uzbekistan Operating company” МЧЖ билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятидаги “Хисор”, Бухоро вилоятидаги “Қандим” ва “Денгизкўл” газ конларида геодинамик тадқиқотлар олиб борилди ва 388 та янги геодезик пунктлар ўрнатилди.

“Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ билан ҳамкорликда Олмалиқ кон металлургия комбинатининг Калмакир, Ёшлик, Саричеку, Каулди, Шерабод ва Хондиза руда конларида геодезик асосни яратиш мақсадида   50 та геодезик пунктлар ўрнатилди ва уларнинг юқори аниқликдаги координаталари ҳамда баландликлари аниқланди.