Беларуссия президенти Александр Лукашенко ягона валютани жорий этиш учун эмиссия марказки қаерда жойлашиши муаммо бўлаётганини маълум қилди.

Ягона валютага келсак, мен сизни, журналистлар, тушунишингизни хоҳлайман: масала Путин ёки Лукашенканинг бу жараёнларни секинлаштираётганида эмас, биз бу муаммони ўрганганимизда, Россия Марказий банки ва бизнинг Миллий банк бир овоздан буни сўраган.

Бу масала ҳали ҳал қилинмаган. Улар айтишича, бизнинг мамлакатларимиз бунга тайёр эмас. Буни эшитган президент ва мен бу муаммони четга суриб қўйдик. Лекин бу дегани биз маслага қайтмаймиз дегани эмас”, – деди Лукашенко.

Шунингдек Лукашенко масала валютада эмаслигини»тушунтирди.

Доллар ҳам, евро ҳам, рус рубли бўладими – бу масала ҳар доим битта эмиссия марказига боғлиқ. Бу ерда муайян муаммолар бор. Ўйлайманки, биз ҳали президент (Путин) билан бўлганимизда ҳам, биз буни ҳал қиламиз!, – деди Лукашенко