The Washington Post нашрининг хабарига кўра, АҚШ президенти Жо Байден эмлаш бўйича қарашларини ўзгартирган.

Хусусан:

— Жамоат транспортларида ниқоб тақмаганлар учун жарималар кўлами ошиб бормоқда;
— Барча федерал ҳукумат ходимлари эмланиши шарт;
— 100 ва 100 дан ортиқ одам фаолият кўрсатадиган компаниялар универсал эмлашдан ўтиши керак ва эмланмаган ҳар бир ходим ҳар ҳафта коронавирусга тест топширади;
— Кўнгилочар жойларга, шу жумладан, стадионлар, концерт залларига эмланмаган инсонларни коронавирусга салбий тест жавобисиз қўймасликни тавсия этмоқда.

Байден таъкидлашича, Қўшма Штатларда 175 миллиондан ортиқ одам вакцина олган. Лекин шу ҳолатда ҳам 80 миллионга яқин одам вакцина олмаган. Байден сабр-тоқат тугаётганлигини ҳам айтиб ўтди.

Ишлаш давомида иш берувчи ишчидан эмланишни талаб қилса, америкалик 10 кишидан 7 таси ишдан кетишини айтмоқда.