17-18 сентябрь куни теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати саналадиган “Девис Кубоги” плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Норвегия билан ўйнайди.

Ушбу босқичда Ўзбеқистон шарафини ҳимоя қиладиган теннисчилар маълум бўлди:

Фаррух Дўстов Норвегияга қарши ўйин учун қуйидаги теннисчиларни жалб қилган: Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Сергей Фомин ва Максим Шин.

Бунгача терма жамоалар ўзаро тўқнаш келишмаган. Икки терма жамоа ўртасидаги ўйин Осло шаҳридаги “Осло Теннис Арена” кортида бўлиб ўтади.