Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон Стратегияси” номли китоби чоп этилди. Бу ҳақда Газета.uz хабар бермоқда.

Китоб сўзбошида Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирга даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавйи асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир”, — сўзлари билан китоб бошланган.

Китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат.

Бўлимлар қуйидагича номланган:

“Янги Ўзбекистон стратегияси”

“Халқпарвар давлат”

“Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”

“Адолатли ижтимоий сиёсат”

“Маънавий тараққиёт”

“Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”

“Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар”.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳам “Янги Ўзбекистон стратегияси” деб номланади.