Афғонистонлик Мир Назир 7 кишилик оилани очликдан қутқариш учун ўзининг тўрт ёшли боласини 590 долларга сотишга мажбур бўлганини айтди. Бу ҳақда Times нашри маълум қилди.

Назирнинг айтишича, фарзанди йўқ дўкон эгаси унинг қизи София унинг оиласи билан яшаб, дўконда ишлаши учун унга 20 минг афғон таклиф қилган. Аммо у сотувчининг таклифига рози бўлмаган ва София учун 50 минг афғон (590 долларга яқин) сўраган.

Эркак бу ишни оиласи учун қилишга мажбур бўлганини тан олди:

Бу танлов масаласи эмас, ҳаммаси умидсизликка боғлиқ”, – деб шикоят қилди.

Мир Назир аввалроқ Ғазни шаҳрида полициячи бўлиб ишлаган, лекин у ишини йўқотиб, боласи ва рафиқаси билан Кобулга қочган.

Биз ҳали ҳам маслаҳатлашяпмиз. Агар у дўконда ишлайдиган бўлса, эҳтимол унинг келажаги меникидан яхшироқ бўлади ва бу пуллар менинг оиламни қутқаради”, – деб қўшимча қилди.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида “Толибон” Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.