Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио Олимпиадасида иштирок этмаганлиги сабабли КХДР Олимпия қўмитасини 2022 йил охиригача дисквалификация қилди. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах ташкилот Ижроия кенгаши йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди.

«Токиодаги Олимпия ўйинларида қатнашмаган ягона миллий олимпия қўмитаси – КХДР эди. Бу Олимпия хартиясини бузиш ҳисобланади. Шу сабабли Ижроия кенгаши 2022 йил охиригача КХДР МОҚни четлатишга қарор қилди», – деди Бах.

«ХОҚ КХДР МОҚни молиялаштиришни тўхтатади ва бошқа ёрдам кўрсатмайди», – дея қўшимча қилди Бах. КХДР спортчиларига саралаш босқичидан ўтган тақдирда 2022 йилги Пекин Олимпиадасида иштирок этиш имконияти берилади. ХОҚ Ижроия кенгаши ушбу спортчиларнинг ўйинларда иштирок этиш шартлари тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади.

Апрель ойида КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу қарор март ойида МОҚ йиғилишида қабул қилинган. КХДРнинг Токиога боришдан бош тортишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. КХДР спортчилари 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иккита олтин, учта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритишган.