Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 19–22 cентябрь кунлари расмий ташриф билан AҚШга сафар қилиши кутилмоқда. “Президент Эрдўған 19–22 сентябрь кунлари AҚШга ташриф буюради”, дейилади давлат раҳбари администрацияси хабарида.

TRT Haber нашрига кўра Президент Эрдўған БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида  ўтказиладиган саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Шунингдек, саммит доирасида унинг айрим давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.