Заҳириддин Низомиддинович Тўраев — Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача З.Тўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

З.Тўраев 1978 йилда Денов туманида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган. Фаолияти давомида у Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг таркибидаги Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси ҳамда вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда ишлаган.