Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,5 миллион нафардан ошди. Бу хақида ССВ матбуот хизмати хабар берди.

7 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 338 971 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 48 510 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 233 296 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 57 165 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакат бўйлаб жами 15 697 086 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 9 739 950 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 4 442 309 нафарни, 3-босқич эмланганлар 1 514 827 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 547 450 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Фарғона вилояти (42 895 доза), Андижон вилояти (42 727 доза), Тошкент вилояти (34 334 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар: Фарғона вилоятида 1 800 718 доза, Наманган вилоятида 1 754 773 доза, Андижон вилоятида 1 680 061 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.