Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 2,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 643,9 тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Шунингдек, музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 102,9 тоннага ошган.

Ўтган 7 ой мобайнида импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

  • Россия – 329,2 тонна
  • Қозоғистон – 225,9 тонна
  • Белорус – 43,1 тонна
  • Франция – 26,4 тонна
  • Литва – 16,5 тонна
  • Полша – 2,0 тонна
  • Испания – 0,5 тонна
  • Германия – 0,1 тонна
  • Италия – 0,1 тонна