Сурхондарё вилоятида «Матиз» автомобили «Cобалт» уриб юбориши оқибатида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Термиз шаҳри Алишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган ҳудудда 7 сентябрь куни «Cобалт» автомобили «Матиз» машинасининг орқа ўнг томонига бориб урган. Оқибатда «Матиз» ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган хабарда.