Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.О. дори воситаларини қиммат нархларда муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 дона “Merogen (meropenem for injection)” ва 1 798 дона “Моксифлоксацин 0,4” номли дори воситаларини харидорга жами 10 000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.