«Qatar airways» Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Бу ҳақида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида «Ўзаавиация агентлиги томонидан Қатарнинг «Qatar airways» авиакомпаниясига 7 сентябрда 13 K сонли Доха-Тошкент-Доха йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.