Қашқадарёда саккиз ой мобайнида ер инспекторлари томонидан Давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер майдони эгаларига 300 миллион сўмдан ортиқ жарималар қўлланилди.
Ўтган саккиз ой мобайнида Қашқадарё вилоятида ер назорати инспекторлари томонидан 120,1 гектар ер майдонлари Давлат рўйхатидан ўтказилмасдан фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Натижада, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги учун жорий йилнинг 31 август санасига қадар 1249 та ҳолатда 307.965.000 сўмлик жарималар қўлланилган. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шундан:
  • Ундирилгани — 228.918.500 сўм
  • Имтиёзли ундирилгани (30% жаримани муддатидан олдин тўлаганлик учун) — 134 348 500 сўм.
  • Имтиёзсиз (15 кундан кейин ундирилган) — 94.570.000 сўм жарималар ундирилган.

Маълумот учун, ер участкасига,бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМ нинг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса— ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади