Ижтимоий тармоқларда давлат белгиси 01 Й 026 ПБ бўлган Малибу русумли автомашина салонидан аёл кишининг чиқиб олганлиги акс этган видео юзасидан маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни тахминан соат 21:30 ларда 1985 йилда туғилган М.Муқаддам ўзининг бошқарувидаги Малибу русумли (давлат рақами 01 Й 026 ПБ) транспорт воситасида КХАЙ кўчасида ҳаракатланаётган вақтида М.Муқаддамнинг дугоналари бўлган йўловчилар автомашина люк қисмидан танасини чиқариб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Муқаддамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисмига («Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш») асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.