Бантен провинциясидаги Индонезия қамоқхонасида содир бўлган ёнғинда 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди.

Адлия ва инсон ҳуқуқлари вазирлигининг қамоқхона бошқармаси матбуот котиби Рику Априантнинг айтишича, Индонезиядаги қамоқхона ёнғинида 41 киши ҳалок бўлган.

“Agence France Presse” нашри хабарига кўра, ҳодиса 41 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шунингдек, саккиз киши оғир жароҳат олиб, 72 киши енгил тан жароҳатлари олган.

Қайд этилишича, ёнғин Бантен провинциясида тунда содир бўлган. Ҳали ҳам одамлар қамоқхона биносидан эвакуация қилинмоқда. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.