Индонезиядаги Ява оролининг шимоли-ғарбидаги Тангеранг шаҳри қамоқхонасида содир бўлган ёнғинда 41 маҳбус ҳалок бўлди, яна 39 киши жароҳатланган. Бу ҳақида Анадолу агентлиги хабар берди.

Индонезия Адлия ва инсон ҳуқуқлари вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти матбуот котиби Рика Априантнинг айтишича, ҳодиса бугун эрталаб соат 1.00 дан 2.00 гача оралиқда содир бўлган.

Қайд этилишича, ёнғин гиёҳвандлик жинояти учун ҳукм қилинган маҳбуслар сақланаётган «C» блокида содир бўлди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.