Ижтимоий тармоқларда икки нафар мактаб ўқувчиларининг мактабда турли ножўя гапларни ишлатганлиги тўғрисидаги видеога Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактаблари кесимида айни пайтда ўрганиш олиб борилмоқда.

Ҳолатга ойдинлик киритилгач, натижаси бўйича аниқ маълумотлар жамоатчиликка етказилиши айтиб ўтилган хабарда.