Раҳманқулов Жамшид Алиқулович Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Ж.Раҳмонқулов 1987 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган. Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати.

У 2020 йилдан буён вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.