“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот учун, Баҳром Абдуҳалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1981 йил). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Тарих фанлари доктори, Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.

У 2011-2020 йилларда Фанлар академияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг октябрида “Адолат” СДП сиёсий кенгаши раиси этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, сайлов 24 октябрь куни бўлиб ўтади.