Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Венада ташкил этилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди.

Унда Covid 19 оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатларни пандемиядан сўнг ўнглаб олишда аёлларнинг иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди ҳамда долзарб масалаларга парламентнинг ижобий таъсир қилиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Парламентлар аёл раҳбарларининг 2022 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги ХIV саммитига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Бунга Венадаги ушбу саммитда бир тўхтамга келинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дунё мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарлари иштирокидаги бундай юқори даражадаги тадбир Ўзбекистонда илк бора ташкил этилади.