Ижтимоий тармоқда “Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокимининг хизмат автомобили қоидаларга амал қилмайдими?” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, “Captiva” русумли, 10 107TVH давлат рақам белгили автомобиль пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турганлиги акс этган видео тарқалган ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима белгиланди.