Кобулда бир қанча аҳоли кўчага чиқиб, «Толибонга ўлим!», дея норозилик намойишларини ўтказишмоқда. Бу ҳақида ишончли манбаларга таяниб Sputnik Афганистан хабар берди.

Покистоннинг мамлакат ички ишларига аралашишига қарши норозилик намойишлари тобора кўпайиб бормоқда. Шу жумладан, қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаш намойишлари бошланиб кетди.

Қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаш учун митинглар Кобул, Мозори Шариф, Ғазни ва Дайкунди провинцияларида ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Аҳмад Масъуднинг аҳоли Панжшир воқеалари юзасидан Толибон ва Покистонга норозилик намойишлари ўтказиш ҳақида аҳолига мурожаат қилган эди.