Афғонистондаги оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берилишича, ҳокимият тепасига келган «Толибон» мамлакатда янги ҳукумат тузилмагунча ўз фуқароларига чет элга чиқишга рухсат бермайди.

Яъни, «Толибон» давлатда янги Вазирлар Маҳкамаси тузиши ва Кобул аэропорти тўлиқ тайёр бўлишига тўлиқ якун ясаши лозим. Шундан сўнг, чет элга чиқишга рухсат берилади.

Аввалроқ, «Ariana Аfghan Airlines» авиакомпанияси Афғонистонда ички рейслар тикланганлиги ҳақида «Синхуа» га таяниб хабар берган эдик.

Унга кўра, авиакомпания самолёти Кобул аэропортидан 6 сентябр куни учган. Бу Афғонистонда ҳаво порти ва ички ҳаво қатнови қайта тикланганидан далолат беради.