Исроил полицияси ҳамроҳлигида 237 яҳудий кўчманчилар гуруҳи исломнинг муқаддас жойларидан бири бўлган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига рейд уюштирди.

Қуддус ислом асослари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, яҳудий кўчманчилар Масжидга Ал-Ақсонинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Боб ал-Мағриб (Марокаш дарвозаси) орқали киришган.

Бир гуруҳ яҳудийлар масжид ҳовлиларидан ўтиб, Ал-Ақсо ҳудудини тарк этишган.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳолат биринчи марта содир этилмаяпти. Фанатик яҳудийлар кўпинча полиция ҳамроҳлигида Ал-Ақсо масжидига бостириб киришади. Бу фаластинликларнинг норозилигига ва тўқнашувларга сабаб бўлмоқда.