Интернет тармоғида учта автомобиль – «Матиз», «ВАЗ 2107» ва «Спарк» автомобиллари тўқнашуви ва ҳайдовчилар орасидаги муштлашув видеоси тарқалди. Мазкур хабарлар бўйича пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2-центабр куни соат 11.50 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 K 769 KB) Бунёдбек Р., Баҳром К. бошқарувидаги «ВАЗ 2107» русумли автомобили (давлат рақами 01 Z 786 OA) учун авариявий ҳолат юзага келтириб, натижада юқоридаги автомобиллар ва Сардор Х. бошқарувидаги «Спарк» (V 742 KB) автомобили тўқнашуви юз берган. «ВАЗ 2107» автомобили тўхтагач, «Матиз» ва «Спарк» автомобиллари ҳайдовчилари «ВАЗ 2107» ҳайдовчисига тан жароҳатлари етказишган.

Келишмовчиликка 1990 йилда туғилган Баҳром К. ва 1985 йилда туғилган Бунёд Р. орасидаги қарз муносабатлари сабаб бўлган.

Ҳолат тафсилотлари Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Тергов олди текшируви натижасига кўра қонуний чора кўрилади.