Тошкент метрополитенида ўтган ҳафтада келтирилган янги метро поездлари пойтахт аҳли ва меҳмонларига хизмат қилишни бошлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Янги поездларининг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган Чилонзор йўналишига учта ҳаракат таркиб ўз ишини бошлади.

Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда аҳоли хизматида ҳаракатланади.

Таъкидланишича, энди Чилонзор йўналишида эрталабки тиғиз вақтда соат 07:30 дан 9:00 гача поездлар орасидаги интервал 3 дақиқани ва кечқурунги тиғиз вақтда 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқани ташкил этилмоқда.