Толибон Кобулни қўлга киритгандан сўнг, бозорлардаги қарийб уч ҳафтадан бери ёпиб қўйилган валюта айирбошлаш пунктлари қайта очилди. Бу ҳақида Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

Айирбошлаш шохобчалари маълумотларига кўра, бозорда 400 га яқин офис мавжуд ва уларнинг жами 120 мамлакатда ваколатхонаси бор. Улар бутун дунёдаги ваколатхоналар орқали дунёнинг исталган жойига пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкинлиги айтилди.

Сараи Шаҳзада айирбошлаш шохобчаларининг собиқ раҳбари Эминcан Хостининг айтишича, бозор 70 йиллик тарихга эга. «Бу Кобул ва бутун мамлакат иқтисодиётини шакллантирувчи марказлардан бири», дейди Хости. Шунингдек, у Толибон Кобулни қўлга киритгандан сўнг, хавфсизлик масалалари ҳал қилингани ва иқтисодий фаоллик ошгани хақида айтиб ўтган

Қайд этиш жоизки, Толибон нақд пул тақчиллигини бошдан кечирмоқда, чунки мамлакат активлари чет элда сақланмоқда ва жамоатчилик кейинги маъмуриятнинг иқтисодий сиёсатига ҳали ҳам шубҳа остида қарайди.