Шаҳрисабз шаҳрида ҚДУга қарашли Қарши давлат педагогика олийгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан ўтказилаётган тадбирда олийгоҳ директори, физика математика фанлари номзоди, Абдуқаҳҳор Ғаниев сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан олийгоҳни ташкил этилишини қўллаб қувватлаганликларини ва ютуқларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Давлат мадҳияси янгради. Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов, ҚДУ проректори Нодир Сулаймонов, меҳнат фахрийси Элмурод Боймуродов, талаба Зуҳра Ярашева, ота-оналар номидан Қорақалпоқ республикасидан келган Суннатилло Рейимбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, барчани олийгоҳни очилиши билан қизғин табриклашди.