Ўзбекистондаги сайловчиларнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил этади. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг маълум қилишича, ҳозирда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 21 миллион 249 минг 921 нафар сайловчи киритилган.

Улардан 6 миллион 993 минг 924 нафарини (қарийб 33 фоизи) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. 880 минг 155 нафар ёшлар бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.

Шунингдек, МСК раисининг таъкидлашича, сайловда дунёнинг 50га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.