Сурхондарё вилоятида адирликдаги келиб чиққан тортишув жанжал билан якун топди. Бу ҳақида ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сариосиё туманида  9 август куни соат 10.00 ларда, туманнинг «Хондиза» маҳалласида яшовчи, Н.Махмуд шу маҳалладаги адирликда, маҳалладошлари Ғ.Мустафо ва Р.Холмуродлар ўзаро тортишиши оқибатида жанжаллашишади ва бир-бирини қўли билан дуч келган жойига уришиб, Н.Маҳмуд, Ғ.Мустафолар «ўртача оғир шикаст» олишади.

28 август куни Р.Холмурод ва Н.Маҳмудга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.