Ижтимоий тармоқларда «Косон нефть-газ қидирув экспедичияси» ишчилари беш-олти ойдан буён ойлик маошлари кечиктирилаётгани, шунингдек, мукофот ва қўшимча моддий ёрдам пуллари эса умуман берилмаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу вазият юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борил аётгани маълум қилинди.

Шунингдек, Мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан берилган беш кунлик таътил сабабли, инспекция ўрганиш ишларини бугун 2021 йил 6 сентябрдан давом эттираётгани ҳақида айтиб ўтилган.