Покистон ғарбидаги Балужистон вилоятида теракт содир этилди. Бу ҳақда “Anadolu Ajansı” Балужистон терроризмга қарши кураш бошқармасига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, портлаш Кветта шаҳридаги ҳарбий назорат пункти яқинида содир бўлган. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яна 19 нафари жароҳатланган.

Портлаш жойида махсус хизмат ходимлари ишламоқда.

Аввал хабар берилишича, 27 август куни Покистон жануби-ғарбий қисмидаги Балужистон вилоятида мина портлаши натижасида мамлакат хавфсизлик хизматининг уч ходими ҳалок бўлган эди.