Покистон Афғонистонга Кобулда халқаро аэропорт қуришда ёрдам таклиф қилди, деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид. Бу ҳақда “REGNUM” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, маҳаллий 1TV телеканалининг “Twitteri”да Покистон делегацияси Афғонистонга аэропортни ишга туширишда ёрдам таклиф қилгани айтиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, Афғонистонда “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ҳукуматнинг янги таркибини эълон қилиш учун барча зарур протседураларни бажарган. Хитойдан ташқари, радикал исломчилар ушбу тадбирга Туркия, Россия, Эрон, Покистон ва Қатарга таклифнома юборишган.