Панжшерда интернет ва мобил алоқа тикланади. Бу ҳақда матбуот анжуманида Толибон вакили Забиҳулло Мужоҳид айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Панжшерда интернет ва мобил алоқа узилганига 3-4 кун бўлди. Бугундан вилоятда алоқани тиклаш ишлари бошланган.

“Йўлларда жанглар бўлиб ўтди, бугундан бошлаб барча бирламчи маҳсулотлар ўтказилиш бошланади. Электр энергияси ва зарурий ҳамма нарса қайта тикланади. Мобил алоқа ва интернетга уланиш ишлай бошлайди”, — деди Мужоҳид.

Мужоҳид, Афғонистондан қочиб кетганлар содир бўлган ҳамма нарса учун жавобгарлигини қўшимча қилди.