Ўзбекистонда август ойида нархлар 0,5 фоизга кўтарилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га қимматлашди.

2021 йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 4,8 % ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 % ни ташкил этди. Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 11,1 % га етди.