Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ўтган ҳафта бўлиб ўтган тадбир ва воқеалар ҳақида қўшимча ахборот берди ва бу ҳафтанинг иш мундарижасини маълум қилди:

Бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти;

“1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.