Пойтахтимизда Халқ демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтмоқда. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ва унинг Сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар муҳокама этилиши белгиланган.

Мақсуда Делегатлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова номзодини қўллаб-қувватлади.

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ишонч учун делегатлар ва партиянинг кўп минг сонли аъзоларига миннатдорлик билдирди.

Қайд этилишича, Партия Сайловолдидастурда 9 та йўналиш бўйича мақсад ва вазифалар илгари сурилган.

Мақсуда Ворисованинг таъкидлашича, ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш Халқ демократик партиясининг бош мақсади ҳисобланади.