Жиззахда юк автомобили ёниб кетди. Бу хақида ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:40 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1027-километрида, “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомобилининг газ ускунасидаги носозлик сабаб ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.