Россиялик аралаш услуб жангчиси (ММА) Хабиб Нурмагомедов “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ПСЖ ҳужумчиси Лионел Месси билан солиштирди. Бу ҳақда “Sport24” хабар бермоқда.

UFC бўйича собиқ чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг айтишича, португалиялик аргентиналикка қараганда анча босиқроқ. Унинг таъкидлашича, ўйинчилар ўйин хусусиятлари бўйича тахминан тенг, лекин харизма (шахснинг бошқаларга нисбатан алоҳида хусусиятларга эгалиги) жиҳатидан Роналду рақибидан кучлироқ.

Нурмагомедов Роналду ва бразилиялик собиқ ҳужумчи Роналду ўртасида танлов қилиши қийин бўлганини айтган. У португалиялик 17 йилдан буён энг юқори савияда ўйнаётганини, “Реал” ва “Интер” нинг собиқ ҳужумчиси бор-йўғи 8-9 йил ичида чўққига кўтарилганини қайд этган.

Аввалроқ, Нурмагомедов Роналдунинг “Ювентус” дан “Манчестер Юнайтед” га ўтиш сабабини айтган эди. Унинг айтишича, Криштиану шунчаки Италиядан зериккан ва Англияга кетишни истаган.