Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Баку шаҳрида) Баҳром Ашрафхонов Грузия Президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат чоғида Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўради.

Маълумот учун, Баҳром Ашрафхонов 2020 йил апрелидан буён Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси ҳисоланади. 2016—2018 йилларда у мамлакатнинг Россиядаги элчиси бўлган.