Сурхондарёда гиёҳванд моддани истеъмол қилган шахснинг аҳволи ёмонлашиб қолгани маълум бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бойсун туманида 2021 йил 29 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 9 май куни соат 20.00 ларда, туманнинг «Ариқ усти» маҳалласида яшовчи, Ф.Аслиддин шу маҳаллада яшовчи, А.Ўроллар «Ариқ усти» маҳалласидаги «Маданият уйи» ва «Болажон» истироҳат боғи атрофида «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини туманнинг «Тузбозор» маҳалласида яшовчи, М.Темурдан 100.000 (юз минг) сўмга сотиб олишиб уни истеъмол қилишгандан сўнг Ф.Аслиддиннинг соғлиғи ёмонлашиб туман тиббиёт бишлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов олди текширув ҳаракатлари давомида Ф.Аслиддиннинг ёнидан соф вазни 0.02 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб ушланган. 29 август куни М.Темурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган